Санжар Турсунов:

АГМК клуби ўз тарихида илк бор Осиё Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида иштирок этади. Плей-оффда Қатарда “Ал-Гарафа”ни муносиб тарзда енгиб ўтган олмалиқликлар энди Саудия Арабистонидаги марказлашган гуруҳ босқичида ўз иштирокини бошлайди.

Вакилларимиз эртага мезбон – “Ал-Ҳилол”га қарши майдонга тушишади. Дебютант саналган АГМК жамоасининг бундай муҳим мусобақага жиддий тайёрланаётгани маълум.

Клуб етакчиси ва сардори Санжар Турсунов жамоасининг тайёргарлиги, илк ўйин ва яна бошқа масалалар бўйича sports.uz учун ўз муносабатини билдирди.

"Қатардаги ўйинда ғалабага ишончимиз катта эди"

- Рамазон ойи билан Ўзбекистон халқини табриклайман. Ҳамма ўзига ишонганидек, бизда ҳам ўзимизга ишонч катта эди. Шу сабабдан, “Ал-Гарафа”га қарши учрашувда ғалаба қозонишимизни сезгандим. Агар ғалаба учун ўзингизда ишонч бўлмаса, майдонга чиқишнинг ҳожати йўқ, деб ўйлайман. Ўша Қатардаги ўйинда бизда голли вазиятларимиз бир нечта бўлди. Агар умумий ҳолатда қарасак, бизда имкониятлар кўпроқ юзага келди. Биринчи бўлимдан кейин ҳам ишончимиз катта эди. Чунки танаффусгача ҳам ўйинни яхши ўтказгандик. Охирги дақиқада урган голимизга келсак, учрашув мобайнида фойдалана  олмаган вазиятларимизни якунда муҳим гол билан ювдик ва баҳс тақдирини ҳал қилдик. Мабодо, пенальтилар сериясига навбат келганида, унда ҳам ютишимизга ишонардим.

"Тайёргарлигимиз яхши"

- Айни пайтда тайёргарлигимиз яхши. Ҳаммаси режа бўйича кетяпти. Жамоамиздаги муҳит ҳам ажойиб ҳолатда. Худога шукр, таркибимизда жароҳат олган ўйинчилар йўқ. Биз “Ал-Ҳилол” билан жиддий учрашувга тайёрмиз. Ўйиндан олдинги охирги машғулотимизни ҳам кўтаринки кайфиятда ўтказяпмиз.

агмк санжар

"Илк турда қийин ўйинни кутяпмиз"

- Рақибни ўрганиб чиқяпмиз. Бу гуруҳ босқичидаги биринчи учрашувдир. Шунинг учун тан оламиз, илк беллашувда қийин ўйинни кутяпмиз. Рақибни ҳам ҳурмат қилиш керак, аммо қўрқиш керак эмас. Тўғри, “Ал-Ҳилол” жуда тажрибали. Уларга қарши жуда оғир ўйин бўлади. “Ал-Ҳилол”ни гуруҳдаги энг кучли жамоа эканлигини ҳамма таъкидлаяпти.

"Ҳар бир ўйинда ғалаба учун курашамиз"

- АГМКнинг Осиё Чемпионалар лигасидаги вазифаси? Биз ҳар бир турда муносиб ўйин кўрсатиб, ғалаба учун охиригача курашамиз. Кўрамиз, бу – футбол. Иккита ўйин ўтсин, кейин шунга қараб яна фикр билдирамиз.

"Ўйинларнинг марказлашган ҳолда Ар-Риёдда ўтказилаётгани яхши ҳолат"

- Мусобақанинг марказлашганига келсак, ҳозирги вазият шуни тақозо қиляпти. Ҳар бир жамоа ўз уйида ўйнашни истайди. Бундай пайтда ҳар бир клуб ўз майдонида янада кучлироқ ўйнай олиши мумкин. Лекин биз учун ҳозирги вазиятдан келиб чиқиб ўйинларнинг Ар-Риёдда ўтказилаётгани жуда яхши. Худо хоҳласа, Саудияда эканлигимиздан фойдаланиб, “Умра” амалини ҳам бажариб келмоқчимиз. Қолаверса, Рамазон ойининг дастлабки кунларини шу ерда кутиб олиш барчамиз учун жуда яхши ҳолат.

агмк2_3

"Плей-оффдан кейиноқ гуруҳ босқичига етиб келганимиз бизга ноқулайлик туғдирмайди"

- Плей-оффда ғалаба қозониб, гуруҳ босқичига етиб келдик. Бу албатта яхши. Агар ҳозирги вазият бўлмаганида балки янада қулайроқ бўларди. Яъни, ўйинларга тайёрланиш бўйича ҳам бемалол вақтимиз бўлиши мумкин эди. Лекин “Ал-Гарафа” тўсиғидан ўтсак, уч кундан кейин Саудияга кетишимизни билардик. Ўйлашимча, плей-оффдан кейиноқ гуруҳ босқичига етиб келишимиз бизга ноқулайлик туғдирмайди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Abbos Axmedov
14/04/2021 20:29
Ха яхши буш келманглар
Самад
14/04/2021 22:30
Омад сизларга.
solijon bobokulov
14/04/2021 21:57
Vaziyatga real qarash kerak. durangga harakat qilib, ikkinchi orin bilan chiqsalaring hech kim hafa bolmaydi

Минбар

Барча блоглар