Санжар Файзиев финалда тўхтади

Яқиндагина Туркия кортларида ўтказилган "ITF Turkey F12" турнирида чемпион бўлган Санжар Файзиев энди "F13" мусобақасида қатнашди.

Яккаликнинг ҳал қилувчи беллашувида жанубий кореялик Хон Сон Чхенга қарши кортга чиққан ҳамюртимиз икки сетда имкониятни бой берди. Якуний ҳисоб: 6:1, 6:3, Чхен фойдасига.

Худди шу турнирнинг жуфтлик баҳсларида грециялик Маркос Каловенолис билан тандем ҳосил қилган Файзиев чорак финалда тўхташга мажбур бўлди. Германиялик теннисчилар Бенжамин Хассан ҳамда Константин Шмицга қарши кечган ўйинда Файзиев - Каловенолис танжеми 1:6, 1:6 ҳисобида мағлуб бўлди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)