Санжар Файзиев биринчи даврадан ўтди

Қозоғистонда Халқаро теннис федерацияси томонидан ташкил этилган "Nur-Sultan Challenger 80" турнирида Санжар Файзиев муваффақиятли одимлади.

Мусобақанинг биринчи даврасида Санжар сербиялик Ненад Зимоничга қарши кортга чиқиб, якунда 6:1, 7:6 ҳисобида зафар қучди.

Шу тариқа, теннисчимиз "Челленжер" мусобақасининг 1/16 финал босқичида украиналик Илья Марченкога қарши кортга чиқадиган бўлди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)