Сане

Хабарингиз бор, кеча “Манчестер Сити” вингери Лерой Сане “Бавария” билан шартнома имзолаган эди.

Клуб расмий сайтининг хабар беришича, 24 ёшли германиялик футболчи 10-рақамни танлади. Айтиш керакки, ўтган мавсум ушбу рақамда Филиппе Коутиньо ҳаракат қилган эди.

Бунгача “Бавария”нинг 10-рақами 10 йил давомида (2009-2019) Арьен Роббенга тегишли бўлган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)