Санчо фақат бир шарт билан МЮга ўтишга розилик берди

"Боруссия" Дортмунд клуби вингери Жейдон Санчо бир шарт билан "Манчестер Юнайтед"га ўтишга розилик билдирган.

Sky Sports нашри тарқатган хабарга кўра 19 ёшли англиялик футболчи “Олд Траффорд”га кўчиб ўтиши учун “қизил иблислар” Чемпионлар лигаси йўлланмаси йўлланмасини қўлга киритишлари керак.

Эслатиб ўтамиз, МЮ айни дамда АПЛ мусобақа жадвалида 7-ўринда бормоқда. Уларни ЕЧЛга йўлланма берувчи 4-ўриндаги “Челси” билан бор йўғи 3 очко ажратиб турибди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)