Самвел Бабаянга нисбатан босим “Локомотив”нинг ички муҳити ва натижаларга ҳам таъсир қилмоқдами?
Ads

Хабарингиз бор, таниқли шарҳловчи Даврон Файзиев “SPORTS.uz haftasi” кўрсатувида эксперт сифатида фикр билдиради. Кўрсатувнинг охирги сонида Даврон Файзиев “Локомотив” клубининг охирги пайтда қайд этаётган натижалари борасида сўз юритди. Жумладан, Жиззахдаги мағлубият ҳақида.

- Суперлигада иккинчи давра энди бошланди. Ҳар қандай суперклублар танаффусдан сўнг ўзининг юқори формасига чиқмаган бўлади. “Локомотив”нинг меҳмонда очко йўқотишини жуда катта сенсация деб ўйламайман. Клубда ўзгаришлар давра. Янги мураббий – Самвел Бабаян келди. У ҳам ўз ўйинини йўлга қўйиб олгунча маълум бир вақт кетади.

3681555946724

Кўпчиликда Бабаянга муносабат яхши эмас. Негатив муҳит бор. Бу эса ўз навбатида жамоанинг ички муҳитига ҳам таъсир қилиши мумкин. Шахсан мен шундай деб ўйлайман. Самвел Бабаяннинг ўзи ҳам қийналмоқда, буни четдан туриб ҳис этиш мумкин. Чунки атрофдаги босим фақат мураббийга эмас, клубга ҳам таъсир этмоқда. Бабаяннинг босимдан қичиши жамоада билинади. Мутахассис буни уддаласа, ўйлайманки, “темирйўлчилар” ҳам ўзларига келишади. Унгача эса мана бундай сюрпризлар учраб турса керак. Яъни бу натижани жамоаларнинг айни пайтдаги тайёргарлик жараёни, функсионал ҳолатига боғламаган бўлардим. Айнан мана шу ташқи факторлар: орадаги танаффус, жамоалардаги ўзгаришлар ва босим билан изоҳлаш мумкин, - деди Даврон Файзиев.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Surxon turon
06/08/2019 19:04
Бу субутсизда ор бӯганда ӯзбекистонга қайтиб кемасди яна мураббий бӯлиб
&
Ҳайрулла Аҳмаджонов
06/08/2019 18:17
Даврон ака тўғри гапни айтипти
&
Ramzis ll
06/08/2019 21:27
Bu kunidan battar bo'lsin.
&
Ҳайрулла Аҳмаджонов
06/08/2019 18:16
бўлиши мумкин. мухлисларни босими катта
Кахрамонжон Сафаров
07/08/2019 13:07
Баба...янга барибир Покомотив уни боткокдан кандай сугириб олган булса у шундай килиб Локомотивни гарк килиб кейин бошка командага харакат килади.
&
Shaymardonov Nurbek Nasimovich
06/08/2019 19:04
undan emas. shunchaki lokani raqiblari kuchaydi keyin. lokani sastavi ham unchalik kuchli emas. tugri kuchli uyinchila bor lekin bir tekis emas. loka eng kuchli chuqqiga chiqqan faqt eslasalariz Nasaf yutardi. uyinchila bir beri bilan maydonga til topishi qiyin bulapti. Babayan bilan ham uyinchila balkim til topishi qiyin bulib yotkander. Lekin loka Navbahordan olgan uyinchi kuchli. loka urta chiziqdaki uyinchila bush uynayapti.