Самвел Бабаян Жиззахдаги мағлубиятни қандай изоҳлади?
Ads

«Сўғдиёна» – «Локомотив» (1:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Самвел Бабаян ўз фикрларини билдирди. Бу ҳақда жиззахликлар матбуот хизмати хабар берди.

- Менимча, бугунги ўйин ҳеч кимни бефарқ қолдирмади. Афсуски, катта ташаббусга эга бўлиб, кўплаб вазиятлар яратиб мағлуб бўлдик. Бу футболнинг бир бўлаги. Рақибни ғалаба билан табриклайман. Хатолар устида ишлаймиз.

«Сўғдиёна» билан Тошкентдаги учрашувда ҳам, бугун ҳам кўплаб вазиятлар яратдик. Тошкентда 88-дақиқада ҳисобни очгандик. Бугун биттадан кўпроқ гол уришимиз мумкин эди.

Мана шундай қайноқ якунни кутгандим. Сабаби икки жамоа курашди. «Сўғдиёна» ҳисобни сақлаб қолиш учун ҳаракат қилди, биз эса ғалабани кўзлаб ҳужумга ўтавердик. Афсуски ўхшамади, бу биз учун катта дарс бўлди, – деди Самвел Бабаян.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Дилшод Даврлнов
27/07/2019 22:49
Батар бул уйининг энди ухшаедими
Низомтой Эргашев
27/07/2019 19:12
Хар доимги гап дахшат уйнадик лекин ютказдик дейсан
&
Surxon turon
27/07/2019 17:30
Сен билан хечнарса ӯхшамайди чики чики баба