Самбо терма жамоамиз жаҳон чемпионатида иштирок этмоқда

8-10 ноябрь куни Жанубий Кореянинг Чхонджу шаҳрида самбо бўйича эркаклар ва аёллар ҳамда жанговар йўналишида жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Ушбу мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси ҳам тўлиқ таркибда иштирок этади. Делегациямиз 6 ноябрь куни Жанубий Кореяга учиб кетишди.

Мазкур чемпионат аввалида Халқаро самбо федерациясининг 31-конгресси ҳам бўлиб ўтди. Унда муҳим қарорлар қабул қилинди. Қолаверса, мавжуд муаммолар бартараф этилди ва келгусидаги вазифалар белгилаб олинди.

Ўзбекистон самбо ассоциацияси матбуот хизмати

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)