Самарқанд жамоаси Қозоғистон чемпионатида иштирок этади
Ads

Илгарироқ Тошкентнинг "Бинокор" клуби Қозоғистон чемпионатида ўйнаши борасида хабар берган эдик. Унга кўра, "Бинокор" Олий Хоккей лигасида фаолиятини бошлайдиган "Ҳумо" жамоасининг фарм-клуби сифатида қўшни мамлакат чемпионатида ўйнаши режалаштирилган эди.

Бироқ Shaiba.kz нашри тарқатган хабарга кўра, мазкур чемпионатда "Бинокор" эмас, балки Самарқанднинг "Шердор" клуби қатнашади. Шу тариқа, чемпионатнинг жорий йилги мавсумида 11 та клуб иштирок этади.

Минбар

Барча блоглар