Сабина Шарипова ярим финалда, Санжар Файзиевга омад етишмади

Ҳамюртимиз Санжар Файзиев Туркиядаги ITF таснифига кирувчи мусобақада иштирок этаётганлиги ҳақида хабар берган эдик.

Грециялик Маркос Каловелонис билан тандем ҳосил қилган вакилимиз чорак финал босқичидан ўрин олган учрашувни германиялик ракетка усталарига қарши ўтказди. 2 сет давом этган баҳс Шмиц - Хасан жуфтлигининг 6:4, 6:4 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Аммо хушхабар ҳам йўқ эмас. Сабина Шарипова "ITF Kazakhstan 03A" турнирининг жуфтлик беллашувларида ярим финал йўлланмасини қўлга киритди. Россиялик Екатерина Яшина билан тандемда ўйнаган Сабина Татьяна Николенко - Эвиалина Ласкевичдан устун келди. Ҳозиргина якунига етган учрашув 6:4, 3:6, 12:10 ҳисобида вакилимиз фойдасига ҳал бўлди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар