Сабина Шарипова бугун жуфтлик баҳсларида кортга чиқади
Таиланднинг Хуа Хин шаҳрида Халқаро теннис федерацияси томонидан "Фьючерс" туркумига кирувчи мусобақада асосий тўр баҳслари бошланди.
 
Соврин жамғармаси 25 минг АҚШ долларни ташкил этувчи ушбу мусобақада мамлакатимиз шарафини Сабина Шарипова яккалик ва жуфтлик баҳсларида ҳимоя қилмоқда.
 
Қуръа натижасига кўра мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчичи жуфтлик баҳсларида мезбонлар вакили Нуднида Луангнам билан иштирок этмоқда.
 
Улар бугун жуфтлик баҳсларида илк учрашувларини таиландлик Чомпутхип Юндакате ва Наттхапат Пивбангрукка қарши ўтказади.