Рустам Тўлагановнинг навбатдаги жанг санаси маълум бўлди

Професcионал бокснинг ярим оғир вазн тоифасида (79 кг) фаолиятини олиб бораётган Рио Олимпиадаси совриндори Рустам Тўлаганов (3-0, 1 КО) ўзининг навбатдаги жангини 29 январь куни Россиянинг Москва шаҳрида "USC Soviet Wings" аренасида ўтказади. Тўлагановга ким рақиблик қилиши ҳозирча маълум эмас.

Эътиборли жиҳати, шу куни ёшлар ўртасида Осиё чемпиони Лазизбек Муллажонов ҳам професcионал боксда дебют қилади. Муллажонов Россиянинг "Patriot" промоутерлик компанияси билан шартнома имзолаган. Ушбу дебют жангида Муллажоновга Игорь Вилчитский (4-2, 1 КО) рақиблик қилади. Ҳамюртларимизга омад тилаб қоламиз.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар