Рустам Ашурматов: Қарши ҳужумларни ўтказиб юбормасликка урғу беряпмиз

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионати саралаш босқичидан ўрин олган учрашувларда майдонга тушмоқда. Саудия Арабистонида марказлашган тизимдаги мини-турнирда иштирок этаётган "оқ бўрилар" 11 июнь куни Яман терма жамоасига қарши ҳаракат қилади.

Мазкур ўйин олдидан Абрамов шогирдлари навбатдаги машғулотини ўтказди. ЎФА матбуот хизмати Корея чемпионатида тўп тепаётган легионеримиз Рустам Ашурматов билан интервью ташкил этди:

Кўриб турганингиздек, яхши тайёргарлик кўряпмиз. Майдон ва унинг ташқарисида масъулиятни ҳис қилган ҳолда, машғулот олиб бормоқдамиз. Худо хоҳласа, натижа яхши бўлиши керак.

Жамоамизнинг ўзига яраша ўйин услуби мавжуд. Яманга қарши учрашувда шу услубимизга амал қилиб, рақибнинг кучли ва кучсиз томонларини ўрганиб чиққан ҳолда, ўйинга тайёргарлик кўриляпти. Икки қанот футболчилари анча тезкор ва тўп билан яхши муомала қилади. Шу жиҳатга эътибор қаратяпмиз ва тўп билан бўлган вақтимизда қарши ҳужумларни ўтказиб юбормасликка урғу бермоқдамиз.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Ашуров Бахтийор
11/06/2021 05:51
Ҳа қарши ҳужумдан эҳтиёт булиш керак!

Минбар

Барча блоглар