Рус гўзали коронавирусдан қўрқмайди

Айни кунларда дунё халқларини саросимага тушираётган коронавирус барча турдаги тадбирларни ўтказишга йўл қўймаяпти ва одамларни чет давлатларига чиқишини чекламоқда.

Бироқ, россиялик теннисчи Анастасия Потапова Дубай шаҳрида ҳордиқ чиқармоқда. У ўзининг инстаграмида қандай дам олаётганини акс эттирувчи суратларни жойлади ва қуйидагича изоҳ ёзди:

"Бу менинг ушбу ҳафтадаги режаларимнинг бошланиши"

Эслатиб ўтамиз, Хотин-қизлар теннис уюшмаси жорий йилнинг 2 май кунига қадар ҳар қандай мусобақаларни ўтказмасликка қарор қилди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)