Руни алькоголизмга қарши курашмоқда
Ads

“Манчестер Юнайтед” клуби собиқ ҳужумчиси Уэйн Руни алькоголга бўлган мойиллигини енгишга ҳаракат қилмоқда.

The Sun нашри тарқатган хабарга кўра 33 ёшли англиялик футболчи “Ди Си Юнайтед”га кўчиб ўтгач алькогол маҳсулотларини тез-тез истеъмол қила бошлаган. Бироқ, Рунининг рафиқаси унинг учун алькоголизмга қарши курашиш учун махсус мутахассис ёллади ва футболчини бунга кўндирди.

Эслатиб ўтамиз, қишки трансферлар даврида Руни Англияга қайтади ва “Дерби Каунти” клубида ўйновчи мураббий сифатида фаолият олиб боради.