РПЛ. Бугун
Ads

Бугун Россия Премьер-Лигасининг 9-тур учрашувлари бўлиб ўтади. Унга кўра, "Ростов" ўз уйида "Ахмат" клубини қабул қилади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 22:30 да бошланади.

Эслатиб ўтамиз, "кўк-сариқлар" таркибида ҳамюртимиз Элдор Шомуродов ҳаракат қилади.

РПЛнинг 8-турида ростовликлар меҳмонда "Локомотив"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этишган эди.

"Ахмат" жамоаси эса ўтган тур "Тамбов"ни қабул қилиб, 1:1 ҳисобида дурангга имзо чекган.

Куни кеча 9-тур ўйинларига старт берилган ва "Крилья Советов" ҳужумчиси Александр Соболев ўз ҳисобига битта гол ёздириб қўйиб, тўпурарлар рўйҳатида Шомуродовга етиб олди. Икки форвард ҳисобида 7 тадан гол бор. Бугун ўзбекистонлик форвардда яна якка пешқадам бўлиб олиш имконияти мавжуд.

"Ростов" ўтказилган 8 та беллашувдан сўнг, 17 очко билан турнир жадвалининг 4-поғонасини эгаллаб турибди. "Ахмат" эса 8 очко билан 12-ўринда турибди.