Рўзиқул Бердиев: Сўнгги кунларда матбуотда чиқаётган хабарлар мени ранжитди

Ўзбекистон кубоги чорак финал учрашувларидан ўрин олган "Навбаҳор" - "Насаф" учрашуви ўз якунига етди. Ўйиндан сўнг ташкил этилган мутбуот анжуманида меҳмонлар устози Рўзиқул Бердиев баҳс ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди:

"Бундай ажойиб муҳитда анчадан бери ўйнамагандик. Ҳар икки жамоа ҳам ғалаба учун борини берди. "Навбаҳор" позицион ҳужумга эътибор қаратди. Шунга қарамай, уларда голли вазиятлар кўп бўлмади. Фақатгина рақибнинг бир футболчиси стандарт вазиятни ажойиб ижро этди.

"Насаф" ОФК лицензиясини қўлга киритиш учун ҳаракат қилмоқда. Бироқ сўнгги кунларда матбуотда чиқаётган хабарлар мени бироз ранжитди: масалан, Марко Станоевичнинг шартномаси ҳақида миш-миш тарқалди. Унинг ўзи шахсан ёнимга келиб, буни инкор этди. Шунингдек, бир неча кун аввал айтилган кубок ютганимиз учун автомобил совға қилиш ҳақида ҳам эшитмадим".

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Akbarali Abdunazarov
12/12/2020 22:15
Р.С.Бердиев самимий мехнаткаш инсон, у кишини мехнатлари секин секин Самара бермокда, хали хаммаси олдинда, Насафнинг бунданда бахтли ва омадли кунларини курамиз. Рузикул ака мехнат килишдан умуман чарчаманг, хамиша омад сизга!

Минбар

Барча блоглар