Рўзиқул Бердиев:

Ўзбекистон Суперлигаси 3-туридан ўрин олган “Сурхон” – “Насаф” (1:2) баҳсидан сўнг меҳмонлар устози Рўзиқул Бердиев учрашув борасидаги ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Бугун кучли жамоага қарши баҳс олиб бордик. Қолаверса, улар ўз майдонида ҳаракат қилишди. Рақибни яхши ўрганган эдик. “Сурхон” узун паслар билан ўйнашини ва стандарт вазиятлардан яхши фойдалана олишини билар эдик. Бунга тайёр эдик.

Йигитлар диққат-эътиборини йўқотмасдан ўйнашди. Кўп вазиятлар яратдик, фақат иккитасидан фойдалана олдик. Асосийси, кучли рақиб майдонида 3 очкога эга бўлдик.

- Бугунги ҳакамлик ҳақида нима дея оласиз?

- Ҳакамлар ўйинни жуда яхши бошқаришди. Ҳеч қандай хато бўлмади, деб ўйлайман. Кичик хатолар бўлса, улар албатта кўриб чиқилади.

- “Насаф” одатда тўлиқ 90 дақиқа тоза ўйнайди. Аммо бугун вақт чўзишлар ҳам бўлди...

- Биз ҳар доим йигитларга тоза ўйнашни ўргатиб келганмиз. Бежизга ҳар мавсум Fair Play соврини бизга топшириб келинмайди. Футболда ҳар хил айёрликлар бўлади. Лекин ғалаба қозониш учун барча нарсани билиш лозим. Ўйлайманки, биз ётиб олиб, ўйинни чўзмадик. Футболчиларимиз ғалабага лойиқ ўйнашди. Тўғри, мазмунли ўйин кўрсатмагандирмиз, лекин яккакурашларда “Сурхон”га мағлуб бўлмадик.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Jasur Mamataliyev
14/03/2020 02:17
Бугун Насаф футболчилари шу қадар шармандали вақт чўздики, Р.Бердиев қанчалик оқламасин буни бутун Ўзбекистон кўрди, Хакам еса Саломовга нега қизил кўрсатганини фақат ўзи билади, Насаф жарима майдонида қўл билан ўйналди тўпнинг қўлга теккан овози трибунага ештилди лекин хакамга емас Насаф футболчилари шу қадар инсофни четга суришдики хатто араб футболи тарихида хам бундай шармандали вақт чўзиш бўлмаган мен Насаф мухлиси бўлганимда хам буни танқид қилардим нима хам деймиз тарихда ўйин емас натижа қолади иккала жамоага хам омад.
Sarvar Karimov
14/03/2020 06:32
Yutqizdimi bo'ldi-da
Sarvar Karimov
14/03/2020 06:33
Yutqizdimi bo'ldi-da. Mard bb tan olish kk xolos.
Jasur Mamataliyev
14/03/2020 08:17
Мен тан олмаяпман емас, тан оламан лекин барибир Насаф кеча ўз номига мос халол ўйнамади, Ойбек Бозоровнинг ўйини ажралиб турди келажаги порлоқ шу футболчининг.
&
14/03/2020 09:58
Juda uyindan tasirlanibsiz birodar no togri fikrlar hammasi kim vaqt chuzdi 90 min futbol uynab kurganmisiz umrizda ayibni birovdan ezlagandan kura uz jamoayizdan ezlang Nasaf chimpionatta eng yosh jomoa Surxon eng qariya yoshlarga shular urnak bulishyaptimi Salomov Stadion sudya pidaraz deganda stadiyonga qarab jim diyishni urniga qo bilan balandroq dip kursatyapti bunaqa uyinchiga qizilki qiz yuq qip yuborish kerak Maglubiyatni tan olishxam mardlik shuni unutmang Biz SurQashmisz
Jasur Mamataliyev
14/03/2020 12:49
Мен 120 дақиқа ўйнаб кўрганман, сиз бу гапиз билан футбол 90 минут, футболчилар ёш деб хаммани асабини бузадиган нохалол ўйин қилиш тўғри демоқчимисиз? Саломовга келадиган бўлсак сизни факрлариз нопрофессионал ёшларни гапиргандексиз Саломов племейкер сифатида юртимиздаги хар қандай футболчига дарс беради агар буни билмасангиз сиз ёки Саломовни ўйинларини кўрмагансиз ёки футболга яхши тушунмайсиз сизга оддий исбот шархловчилар буни таькидлайди хар доим