Рўзиқул Бердиев: Бугун водийдан қайтиб, яна водий сари отланадиган бўлдик

Ўзингизга маълум, бугун Ўзбекистон Coca-Cola Кубоги 1/8 финал учрашувлари ўз ниҳоясига етди ва кейинги босқичга чиққан барча жамоаларнинг номлари ҳам аниқ бўлди.

Барча учрашувлар ниҳоясига етганидан сўнг, қуръа ташланди ва унинг натижасига кўра, “Насаф” жамоаси яна бир бор водийга сафар қиладиган бўлди.

“Аждарлар” Ўзбекистон Coca-Cola Кубоги 1/4 финалида Наманганнинг “Навбаҳор” жамоаси меҳмони бўлади. Маросим якунлаганидан сўнг, “Насаф” бош мураббийи Рўзиқул Бердиев клуб матбуот хизматига  қуръа натижалари ҳақида ўз фикрини билдирди.

- Ўзларинг биласизлар, кеча Андижонда бўлиб ўтган учрашувдан сўнг, бугун тушга яқин Қаршига етиб келдик. Кейинги босқичда ўз уйимизда, мухлисларимиз қаршисида ўйнаймиз, деб умид қилгандим, лекин қуръа шуни кўрсатдики, бугун водийдан қайтган бўлсак-да яна водийга кетадиган бўлдик.

Барчага маълум, бу йилги Ўзбекистон кубоги финали Наманганда бўлиб ўтади. Табиийки мезбонлар ҳам шунга яраша ўйин кўрсатади. Ваҳоланки, “Навбаҳор” жамоаси ўз уйида яхши футбол намойиш этади. Мухлислар қизиқарли ва шиддатли баҳсга гувоҳи бўлади, деб ўйлайман, - дейди Рўзиқул Бердиев.

Эслатиб ўтамиз, “Навбаҳор” – “Насаф” учрашуви 12 декабрь куни соат 16:00 да Намангандаги “Навбаҳор” марказий стадионида бўлиб ўтади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
нодирбек.фк насаф
09/12/2020 12:14
ХАККОНИЙ КУРА ТАШЛАШ БУМАДИ 100% НАВБАҲОР ПАХТАКОР ТУШИШ КЕРАК ЕДИ БУЙИРДА НАСАФДЕК ЖАМОАНИ ФАКАТ УТ ОРАСИДА КУЯСИЗЛА ИНДИГИНА ВОДИЙДАН КЕЛИБ ЯНА ВОДИЙГА БОРИШ ОСОН ДИБ УЙЛАШАДИ ТИППАДАКИЛА МАЙЛИ ХАММАНГГА ИНСОФ БЕРСИН ОЛЛОХИМ ШУ КИГАНЛАРИНГА НАСАФ НАВБАҲОРНИ ЙИНГИБ ФИНАЛДА ПАХТАКОР БИЛАН УЙНАБ ЧЕМПИОН БУЛСИН ИЛОХИМ ОМИН

Минбар

Барча блоглар