Рўзиқул Бердиев: Биринчи даврадаги
Ads

- Биз бугун иккинчи рақамли жамоа бўлиб ўйнашга тайёргарлик кўрган эдик. Кўрсатма бўйича бехато ўйнашимиз керак эди. Майдонда ҳаракат қилган барча футболчиларимиз вазифани аъло даражада бажаришди. Биз бугун жуда катта босим остида ўйнашимизни яхши билардик. Намангалик мухлисларнинг ўз жамоаларни қандай қўллаб-қувватлашларини ҳамма билади. Рақибимизнинг ўйинини яхши ўргангандик. Шунинг учун жуда эътиборли ва хатосиз ҳаракат қилишимиз керак эди ва биз буни уддаладик. Бундан ташқари қарши ҳужумларда кўпроқ вазиятлар яратдик агар улардан унумли фойдаланганимизда ҳисоб йирик кўринишга келиши ҳам мумкин эди. Аммо бунга футболчиларимизда совуққонлик етишмади. Биз бугун хақли равишда ғалаба қозондик ва кейинги босқичга чиқдик. Бугунги ғалаба билан барча мухлисларимизни табриклайман. Бу турнирда биз ўз олдимизга юқори вазифани қўйганмиз. Кубок учун охиригача курашамиз.

“Навбаҳор”нинг ўйинини қандай тасаввур қилгандингиз? – Ва амалда қандай бўлди?

- Бугунги ўйинни рақибимиздан кутган эдим. “Навбаҳор” жамоаси натижа учун шошилишини ва асабийлашишини кутган эдик. Уларнинг қанотлардан узоқ узатмалар орқали ҳаракат қилишини ўрганган эдик. Шунинг учун биз 3 та марказий ҳимоячи билан ўйнадик. Биламиз “Навбаҳор” жамоасида қанотлар фаол ҳаракат қилади. Уларнинг барчасида тўпни ошириб бериш аъло даражада. Ундан ташқари Касьяннинг юқорида яхши ўйнашини яхши билар эдик. Шунинг учун бугун 3 марказий ҳимоячи билан ҳимоявий ўйин ўйнадик. Биз қарши ҳужумлардан унумли фойдаланишимиз керак эди аммо бу бизда бироз оқсади.

Ярим финалда қайси жамога қарши ўйнашни истар эдингиз?

- Бу саволингизга қуйидагича жавоб бераман. Мавсум бошида кўпчилик бизга ишонмаган эди. Бизда асосий мақсад ўз мавқеини сақлаб қолиб, Суперлигада жон сақлаб қолиш учун курашади деган фикрлар бўлганди. Лекин ҳозир биз ярим финалдамиз жамоамиз учинчи ўрин учун курашмоқда. Шунинг учун биз фақат олдинга қараб ҳаракатланамиз. Ярим финалда эса қайси жамоага қарши майдонга чиқишимизнинг фарқи йўқ. Ёш жамоамизнинг ҳозирги кўрсатаётган ўйини бизни қониқтиради. Биз охиригача курашамиз. Ярим финалга чиққан жамоалар орасида кучсиз жамоанинг ўзи йўқ. Мавсум бошидаги асосий мақсадимиз ёш футболчиларимизни савиясини ошириш ва ўз мавқеимизни сақлаб қолиш эди. Ҳозир эса шу жамоамиз ярим финалга чиқди. Шунинг ўзи ҳам катта натижа деб биламан. 

Биринчи даврада “Навбаҳор” жамоасига қарши кечган ўйинда мағлубиятга учраган эдинглар. Ҳозирги ва аввалги “Навбаҳор” ўртасидаги фарқни сездингизми?

 Менинг фикримча биринчи даврадаги жамоа ҳозиргидан кучлироқ эди. Бошқа жамоани муҳокама қилишни истамайман лекин натижалар шуни кўрсатмоқда.

Ҳар йили мавсум охирида жамоангизнинг тажрибали футболчилари рақобатдош жамоалар таркибига ўтиб кетади. Аммо жамоа ҳеч етакчиларнинг кетганлигини билдирмайди. Бунинг сири нимада?

- Менинг фикримча бу кўпчиликнинг меҳнати ва бизга яратиб берилган шароитлар туфайли деб биламан. Бу ерда фақат мен эмас барча мураббийларнинг хизмати ва клубимизнинг олиб бораётган сиёсати сабаб деб биламан. Бундан ташқари ёш футболчилар кўпроқ ўйнашга интилишади. Уларга тўғри йўл кўрсатиш керак ва тўғри футбол ўйнашни ўргатишимиз керак. Буни амалда бизнинг футболчилар исботлашмоқда. Ҳозир биз кубок ололмасак ёки натижа кўрсата олмасак биздан ҳеч ким ҳафа бўлмайди. Чунки жамоамиз ҳали ёш. Лекин шу жамоани сақлаб қолиб уларнинг тажрибасини оширсак келаси мавсумда рақобатбардош жамоага айланамиз.

Биринчи саволим жамоанинг ўратача ёши неччида? Иккинчи саволим дарвозабонингиз олдин қайси жамоаларда ўйнаган? Учинчи саволим бизнинг жамоаларга четдан мураббий олиб келинишига қандай қарайсиз

- Жамоамизмнинг ўртача ёши 22 ёш.  Абдувохид Неъматовга келадиган бўлсак у ўзимизнинг футбол мактабимиз тарбияланувчиси ҳисобланади. У ўтган йили футбол мактабимизнинг U-18 жамоамиз шарафини ҳимоя қилган. Ҳозирда Олимпия терма жамоаси аъзоси ҳисобланади. Бундан ташқари ўтган мавсумда у асосий жамоа билан бирга шуғулланган эди ва ҳозир у бизнинг ишончимизни оқламоқда. Бугун ҳам унинг кўрсатган ўйини мухлисларга ёқди деб ўйлайман.

Мураббийлар ҳақида гапирадиган бўлсам, Ўзбекистонга келадиган хорижий мураббийлар ўзбек футболига нимадир бера олиши керак. Мана шундай мураббийларни ҳар тарафлама қўллаб-қувватласак бўлади. Бундай мураббийлар келади лекин ҳеч нарсани ўзгартира олмайди. Ўзимизнинг мураббийларимизнинг ҳам хорижий мураббийлардан кам жойи йўқ ва улар буни исботлашмоқда.

Суперлига жамоалари таркибида Наманганлик футболчилар тўп суришмоқда шулардан бири “Насаф” футбол мактаби тарбияланувчи Ислом Рашидхонов бугун кўринмади. Буни қандай изоҳлайсиз?

- Ислом Рашидхонов жароҳати туфайли бугун майдонга тушмади. Шунинг учун учрашув қайдномасига ҳам киритилмади. “Локомотив” жамоасига қарши кечган ўйинда жароҳат олганди шунинг учун биз уни алмаштиришга мажбур бўлган эдик. Биз унга ишонамиз. У жисмонан бақувват бўлмасада лекин футболни ақл билан ўйнайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
нодирбек.фк насаф
23/08/2019 22:56
Кўпчилик Пахтакор чемпион диб айтишди бумаган гап агар хакакит булса Насаф Пахтакор билан уйнаши жудала хохлардим и Насаф марказий уйингохида бўлишини истардим шунчали Пахтакор зур булса узини курсатсин биз Кашкадарёликлар бу кунни интизорлик билан кутамиз
&
МЮ
23/08/2019 14:39
Канчлский даврдаги Навбахор кучлилигини,Рахбарларимиздан бошка хамма билиб турибди. Канчелский билан Шартномада Агар Пахтакор Жамосидан ортда колса Шартномани бекор килишга келишилган,жорж билан Эса Пахтакорга етвоса ёки кубокни олса Шартномани бекор килишга келишилган.Рахмат Рахбариятга
&
Surxon turon
23/08/2019 10:48
Хаа рӯзвой хамма сиздай фикрлаганда борми
&
Ramzis ll
23/08/2019 11:46
Futbolga qiziqmaydigan odam ham bilib turibdi birinchi davradagi Navbahor kuchli bo'lganligini, sizku kuchli mutaxassis siz. Lekin bizni aqllilar buni tushunishni xohlashmayapti.
Абдусамат Жураев
23/08/2019 10:24
Хатто насаф мурабий хам тан олди КАНЧЕЛСКИЙ навбахори кучли эди деб эсиз майли булар иш булди энди вактни оркага кайтариб булмайди жорж морж илтимос кет Мустафо Байрамов хам шу бола билан 6 урин олиб бераверади сур юртинга Бабани угай укаси
&
23/08/2019 15:22
Ruzuqul Konchelskiy kuchli demadi Chettan kelgan murabbiylardan uzimizni uzbek murabbiylar kuchli degan Kanchelskiy nega ketganini bulasizmi Ohirgi 3 ta uyinda natija bumadi Kup gapirdi Navbohor maglub bulsa doyim kimnidur ayibdor qilardi lekin u ayibdor bulmasdi Konchelskiy Navbohorni 3’urinda qabul qilib olgandi tayoriga kelgan 3 urindi Muminjonovniki edi