Рой Жонсга Майк Тайсон билан жанг учун қанча гонорар таклиф қилинганди?

 Собиқ жаҳон чемпиони Aндре Уорд 2003 йилда Майк Тайсон ва Рой Жонс ўртасида амалга ошмаган жанг ҳақида гапирди.

"Столда Тайсон билан жанг бўйича  таклиф бор эди. Жонсга 40 миллион доллар атрофида кафолатланган гонорар таклиф қилинган. Ўша вақт Тайсон яхши формада эмасди. Шундай бўлса-да, у барибир хавфли эди. Бу борада промоутерлар жиддий иш олиб боришган. Бироқ, Рой кўпроқ пул талаб қилганини эшитгандим”, - дея Уорднинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Boxingnews24.

Маълумот учун, 53 ёшли Тайсон сўнгги жангини 2005 йилда, 51 ёшли Жонс эса 2018 йилда ўтказган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)