“Ростов” Шомуродовнинг кетишига тайёргарлик кўряпти

Оммавий ахборот воситаларида “Оренбург” жамоасининг энг зўр тўпурари Жорже Деспотович шартномаси якунлангани сабабли бошқа жамоага ўтиши ҳақида маълумотлар кўпайди. Уларнинг орасида бу ҳужумчига “Ростов” жиддий қизиқаётгани ҳақида ҳам хабарлар бор.

28 ёшли сербиялик футболчи Қозоғистон чемпионатида “Жетису”, “Қайрат”, “Тобол”, “Астана” каби жамоаларда фаолият олиб борганидан сўнг, 2019 йили “Оренбург” таркибига қўшилганди.

Дастлабки мавсумда Россия чемпионатида  23 та учрашувда тўртта гол урган ҳужумчи, бу йилги премьер-лига баҳсларида 20 та ўйинда саккизта голга муаллифлик қилди. У қайд этаётган кўрсаткичлар қатор жамоалар эътиборини ўзига тортмоқда. Айниқса, уни эркин агентга айлангани ва исталган жамоага текинга қўшилиши мумкинлиги жамоаларга жуда маъқул келмоқда. Ҳар ҳолда Деспотович маҳоратли ҳужумчи эканини ҳеч ким рад этолмайди.

eade0edc2102fb8c0c58a6096578262b5e6bbdd2a8f59012317716

Ҳужумчининг вакили Юрий Горбенко Деспотовичга ЦСКА, “Локомотив”, “Ростов” ва “Трабзонспор”дан таклиф бўлаётганини маълум қилди. Кўриб чиқилаётган вариантлар орасида  ростовликларнинг таклифи жиддий эканини айтган. Қолаверса, ҳужумчининг ўзи ҳам фаолиятини Россия премьер лигасида давом эттирмоқчи.

Айрим мулоҳазаларга кўра, “Ростов” бу ҳужумчини асосий тўпурари Элдор Шомуродовга ўринбосар сифатида ўз таркибига қўшиб олмоқчи. Чунки бугунги кунда Деспотовичга Европадан талаб йўқ. Буни Юрий Горбенко ҳам тан олди. Элдор Шомуродов эса қатор клубларни қизиқтирмоқда. Айниқса, Германиядан аниқ таклиф бўлгани ҳақида маълумот тарқатилган.

Албатта, “Ростов” муносиб таклиф бўлса ўзбекистонлик легионерни узоқ вақт ушлаб қола олмайди. Элдорнинг ўзи ҳам Европанинг кучли чемпионатларида тўп суришга тайёр. Кутамиз, буёғини вақт кўрсатади.  

Шомуродовсиз Россия чемпионати жозибасини йўқотади

“Пахтакор”да порлаган тўпурар Шомуродовнинг рақобатчисига ишонмаяпти

Машҳур таҳлилчи Шомуродовнинг яна бир устун жиҳатини эътироф этди

Элдор Шомуродов – тобора ёрқин порлаётган юлдуз

Шарқ – нозик масала. Россиядаги тарихий терма жамоада 7 футболчимиз бор

Тезкор хабар! Элдор Шомуродовни чорлаётган Германия клуби номи ошкор бўлди

Элдор Шомуродов бошлиқ легионерларга рухсат йўқ

Элдор Шомуродов Европа чемпионлар лигасида ўйнайди(ми)?

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
muxammadsoli 79
25/05/2020 14:12
oxiri buxam xitoyga otmasa boldi
Sardor Usmanov
24/05/2020 07:15
Koproq fakt gaplani yozsela yaxwi bolardi kopinca mish mish qilyapsila eldor yevropaga otarkan deganilaga 1 yil boldi
&
fc.navbahor
23/05/2020 20:29
Mish mishlardan charchadik qachon shu kun kelarkin xa mayli.nima bolsa xam eldorga omad