Ростов вилояти «Ростов» клубига 2019 йилда 380 миллион рубл пул маблағи ажратгани хабар қилинди. Бу ҳақда news.ru сайти ТАСС вакилига таяниб хабар берди.

Манбанинг маълум қилишича, 2019 йили «Ростов» клубига вилоят ҳисобида 380 миллион рубл ажратилган. Баёнотда ёзилишича, клубнинг қарзга киришида вилоят ҳокими (губернатори) ўринбосари Игор Гусковинг алоқаси йўқ.

Вилоят раҳбарлари шунингдек, 2019—2020 йилларда «Олимп-2» стадионини капитал таъмирлаш учун 250 миллион рубл, машғулотлар майдонини таъмирлашга 48 миллион рубл, клуб таъминоти ва болалар футболи учун 78,6 миллион рубл ажратилиши белгилангани қўшимча қилинди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Ростов» клуби бош мураббийи Валерий Карпин уч ойдан буён футболчилар маоши ололмаётганини айтганди. Шу сабаб «Ростов» бу муаммони бартараф этиш учун қишда 6 футболчисини сотиши мумкинлиги ва улар орасида ҳамюртимиз Элдор Шомуродовнинг борлиги хабар берилганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Абдулатиф Абдуллаев
18/11/2019 22:59
Элдор.харидор.булса.италия.еки.испанияга.кетса.яхши.эди.
Абдулатиф Абдуллаев
18/11/2019 22:59
Элдор.харидор.булса.италия.еки.испанияга.кетса.яхши.эди.
&
Surxon turon
15/11/2019 20:54
Елдор кетгани яхши уердан
&
AzizXudoyberdiyev
18/11/2019 18:33
Togri kuchliroq klubga oʻtgani yaxwi