Россиялик спортчилар

Россия олимпия қўмитаси президенти Станислав Поздняков мамлакат спортчилари "Токио-2020" ўйинларида қандай ном билан иштирок этишини маълум қилди.

"Жамоанинг номи ROC (Russian Olympic Committee) бўлади", - деди Поздняков.

Эслатиб ўтамиз, Олий спорт арбитраж судининг қарори билан кўп маротаба антидопинг бузилиш ва сохталаштиришлар сабабли Россия Бутунжаҳон антидопинг Кодексига мувофиқлик статусидан маҳрум этилган ва икки йил давомида ўз миллий байроғи ҳамда мадҳияси остида чиқиш қилолмаслик, спортчи ва жамоалар эса россиялик эмас, балки «нейтрал» деб аталиши билан жазоланган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар