Россиялик профессионал боксчи ММА да жанг қилади
Ads

Россиялик профессионал боксчи Дмитрий Кудряшовнинг таъкидлашича, у катта эҳтимол билан 12 октябр куни Москвада ташкил этиладиган, ММA турнирида октагонга чиқади. Aммо, боксни тарк этаётгани йўқ. Барибир боксдаги фаолиятини давом эттиради.

WBC Silver камарининг собиқ чемпиони профессионал рингда 23 маротаба ғалаба қозонган, уч бора мағлубиятга учраган. Июнь ойида Екатеринбургда бўлиб ўтган сўнги жангида Конго Демократик Республикаси вакили Илунг Макабадан техник нокаутни қабул қилиб олган эди.

-"Мен, катта эҳтимол билан 12 октябр куни Москвада бўлиб ўтадиган "Fight Nights" турнирида ММА қоидаларига мувофиқ жанг ўтказаман. Боксдаги фаолиятимга келсак, биз (Россия бокс федерацияси бош котиби) Умар Кремлёв иккимиз Илунга Макаба билан  реванш ҳақида суҳбатлашдик. Воқеалар ривожи шундай кўриниш олмоқда...

Мен шунчаки ўзимни синаб кўраман. Ҳеч қандай ҳолатда Дмитрий Кудряшовни боксдаги фаолиятини тугатиб, ММAга йўл олади деб айта олмайман. Боксда қиладиган ишларим бор. Aмбициялар мавжуд, шунинг учун мен боксда қоламан",-дея фикр билдирган Кудряшов. Бу борада "РИА Новости" хабар қилади.