Россиялик оғир атлетикачи дисквалификацияга учради
У қоидани бузган бўлиши мумкин.
IWF Халқаро оғир атлетика федерацияси россиялик штангачи Татьяна Алеевани спортдан вақтинча четлаштирди.
У антидопинг қоидаларини бузишда гумон қилинмоқда. Спортчининг допинг-синамасида тақиқланган модда – дегидрохлорметилтестостероннинг метаболити аниқланганлиги тўғрисида хабар берилди.
Маълумот учун, Татьяна Европа чемпионатининг икки карра кумуш медали соҳибаси, халқаро тоифадаги спорт устаси ҳисобланади.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)
Фикрлар