Россия премьер-лигасининг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди

Россия премьер-лигасида ўтган сентябрь ойининг энг яхши футболчиси эълон қилинди.

Ташкилот расмий сайтининг хабар беришича ўтказилган сўровнома якунларига кўра Москванинг "Локомотив" клуби ярим ҳимоячиси Гжегож Криховяк ҳаммадан кўп овоз тўплаган ва ушбу совринга лойиқ кўрилган.

Таъкидлаш керакки, РПЛнинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси бўлиш учун шунингдек Никола Влашич, Хердур Магнуссон (иккаласи - ЦСКА), Артём Дзюба ("Зенит") ва Александр Беленов ("Уфа") каби футболчилар номзоди ҳам бор эди.

Маълумот учун, Криховяк ўтган ой премьер-лигада 3 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 2та гол ҳамда 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.