Россия ОАВда Шомуродов ҳақидаги хабарларга қандай изоҳлар қолдирилмоқда?

Бугун, Ўзбекистон терма жамоаси ва "Ростов" клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов ҳақида бир қанча хабарлар бонг урмоқда. Россиянинг етакчи сайтларида ҳам Шомуродов борасида берган хабарларда мухлислар фикр қолдиришда анча фаоллик кўрсатишмоқда. Эътиборингизга Sports.ru сайтидаги Шомуродов ҳақидаги хабарларга қолдирилган изоҳларни намойиш этамиз.

Анна Познякова: Штуттгарт? Бу иккинчи Бундеслигами? Ҳудди, ФНЛдаги "Чайка" (Новоперекопское) клуби каби.

Алехандер Прокофев: "Реал" ва "Барса" ҳам 100 млрддан таклиф қилишди. Аммо Шомуродов Ростов бозоридаги паловдан воз кечолмайди.

Сергей Ягоян: Ҳурматли агент. "Ростов" ҳам катта пул ишлашга қарши эмас. Фақат, мавсум якунланганидан сўнг, майлими? Сабаби, уни ўрнига муносиб номзодни харид қилишимиз керак ва балки уни атрофида ўйин қуришимиз ҳам керакдур. Эҳтимол, "Ростов" Россияни Европада намойиш қилиши мумкин.

Гладиатор91: Агар жамоа ЧЛга тўғридан-тўғри чиқса, Шомуродовни яна ярим йилча ушлаб туриши керак.

миссМарпл: Шомуродов билан боғлиқ вазиятда, агентнинг сўзларидан 3 та маънони тушуниш мумкин.
1. Шомуродов бошиданоқ "Ростов"ни вақтинчалик вариант сифатида қўллаган. У Европага йўл олишдаги трамплин вазифасини ўташини хоҳлаган.
(бу ҳар қандай амбицион ўйинчи учун жуда ўринли)

2. "Ростов" Шомуродовни қўйиб юборишни истамаяпти
(жиддий мақсадларини қўядиган клуб учун бу жуда ўринли)

3. Шомуродов "Ростов"дан кетишни жуда ҳам хоҳламоқда. Агар қишда бўлмаса, ёзда аниқ кетади (Қишда агент "Ростов"га тескари қараб кетмайди, гарчи кетишни исташса ҳам)

Бу билан демоқчи бўлганим: "Ростов" мухлислари руҳан тайёр туришлари керак, Шомуродов яқин вақтлар ичида жамоада бўлмайди.

фc-псг: Мен шундай тушунаман: Шомуродовнинг агенти унинг нархини оширишни бошлади.

ПавелАвер: "Штуттгарт"га ўтиши керак. Ҳар ҳолда жамоа келаси мавсум Бундеслигага яна қайтади. Германияда бизга нисбатан иқтидорларни тез пайқашади.

макс44: Ёзда, уни янада нархи ошиши мумкин. Бунинг учун, "Ростов" ЧЛга чиқиши керак. Яхшиси сабр қилган ва кутган яхши, шунда уни 20 млнга сотиш мумкин.

Русс Иван: Ҳатто Ўзбекистон ва Хитойдан футболчилар топ-лигаларни эътиборини тортмоқда. Бизникилар эса ҳеч кимга керак эмас...

Амалфитано: Хўш, "Ростов"да яхши нархга 2 та футболчи бор. Норманн ва Шомуродов. Шундай қили, 10 млн кам. Айниқса, у 15 та ёки ундан кўп гол ура олса.

Алехандер Норец: "Ростов" қиш ва кўп жиҳатдан ёз савдоси асосида янги "бомба" тайёрлаши керак. Биз скаут бўлимимизга ишонамиз

Александр Мельник: Агар "Ростов" чемпион бўлса ва Шомуродов тўпурар бўлса, бу фантастик ва чиройли мавсум бўларди. Мана бу тарих. Вақтлар мобайнида, футболда мана шундай тарихлар ҳам бўлиб туради.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
LEGIONER
16/10/2019 23:07
Bu fikrlardan shuni tushunish mumkinki Shomurodovni hamon tanishmas ekan,lekin hozircha Rostovda qolgani mavsumni tugatgani ma'qul deb o'ylayman, chunki bu darajaga yetishiga o'zining mehnati va Rostov murabbiyining mehnati singan ahir yozishdiku faqat Rostov qiziqish bildirgan deb, mavsumni to'p urar sifatida tugatsa, albatta top chempionatga ketadi u hozircha o'z klubida qolib Rostovning chempion bo'lishiga hissa qo'shib, uni birga baham ko'rishi shart.
&
Surxon turon
16/10/2019 16:56
Яхши фикирлар бӯбди
Каримджан Султанов
18/10/2019 23:45
ЗЕНИТ-РОСТОВ УЕИНИ Узб.тв.да олиб берадими?
Хаёт Юсупов
17/10/2019 13:50
Яна ура ура ми. ўзимиз болаларни бизаяпмиз.
&
AkbarAli
17/10/2019 11:34
Shomurodovga omad. U faqat top klublardan biriga o'tishi kerak.Hozircha Rostovda mavsumni oxirigacha qolib Rostov bilan birga RPL da chempion bo'lsa va Hudo hohlasa to'purarlikda hammadan o'zib ketsa Top klublar nazaridan chetdaqolmaydi deb umid qilamiz
shahram husanboyev
16/10/2019 18:13
Шомуродов кутиши керак омадини мустахкамлаб олиши шарт уни хали бутун дунйо таниди ва олкишлайди
&
Бухарский
16/10/2019 16:56
Shomurodovni qo'yib yuborishni istashmayapti ekan