Роналдунинг

Туриннинг "Ювентус" клуби спорт директори Фабио Паратичи португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналдунинг жамоадан кетиши мумкинлиги борасида тарқалган хабарларга ўз муносабатини билдириб ўтди.

“Криштиану ўзининг ҳозирги вазифаларига катта эътибор қаратмоқда. Мен мавсум якунлангач ёки ундан кейин Роналдунинг жамоадан кетмоқчи эканлигига умуман ишонмайман. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси бор ва биз унинг ўйинларидан тўлиқ қониқиш хосил қиляпмиз. Ўз навбатида Роналду ҳам Туринда бахтли”, - дейди Паратичи.

Маълумот учун, 34 ёшли Роналду 2018 йилдан буён “Ювентус” сафида тўп суриб келмоқда. Ўтган давр мобайнида жами 51 та ўйинда майдонга тушди ва 32 та гол уришга эришди. Унинг туринликлар билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган.