Роналдунинг терма жамоадаги голлари сони 99 тага етди. Жаҳон рекорди учун яна қанча бор?

Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду Евро-2020 саралаш босқичида Люксембург (2:0) га қарши учрашувда гол уришга эришди.

34 ёшли форвард беллашувнинг 86-дақиқасида Португалиянинг иккинчи голига муаллифлик қилди.

Бу Роналдунинг терма жамоадаги 99-голи эди. Ундан фақатгиа Эроннинг собиқ ҳужумчиси Али Даеи (109 та гол) кўпроқ гол ура олган.

Роналду Португалия учун яна 10 та гол урса, жаҳон рекордини қайтаради.

Криштиану Роналду Португалия учун 164-беллашувини ўтказди. Европа рекордини учун яна 12 та ва жаҳон рекорди учун эса яна 20 та баҳс ўтказиши керак.

Эслатиб ўтамиз, Португалия Евро-2020 филан босқичига йўлланмани қўлга киритди ва шу қаторда, Роналду 11 та гол билан терма жамоанинг энг яхши тўпурари бўлди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Zaur Axmed
18/11/2019 01:06
Юкорида саналган хамма рекордларни урадиёв