Роналдунинг ўзи супер футболчи топди. Уни “Юве”га олишни талаб қиляпти

“Ювентус” ҳужумчиси Криштиану Роналду клуб раҳбариятидан “Фиорентина” вингери Федерико Кьезани олиб келишни қатъий сўрамоқда. Роналду у билан бирга ҳужумда тўп суриб, жамоанинг ҳужумкорлигини оширмоқчи.

Лекин жамоа бош мураббийи Маурицио Сарри бошқа футболчиларга эътибор қаратган.

Федерико Кьеза жорий мавсум А Серияда 23 та ўйинда 7 та гол урди. Ёш ҳужумчига “Интер” ҳам қизиқиш билдиряпти.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)