Роналдунинг “Барса”га ўтиши ростми?

Машҳур испаниялик журналист Гильерме Балаге “Ювентус” раҳбарияти Криштиану Роналдуни “Барселона”га сотишга ҳаракат қилаётгани ҳақида хабарлар тарқатилган эди.

Шунингдек, мазкур хабарларда туринликлар асосий тўпурар олаётган маошнинг юқорилиги боис ундан қутилиш мақсадида “Реал”, ПСЖ ва АҚШнинг қудратли клубларига Роналдуни таклиф қилгани айтилган.

Бу хабарларга Роналдунинг яқинлари ўз муносабатини билдирди. Улар футболчининг ўзи “Ювентус”да бахтиёр эканини ва “Барселона”га ўтаётгани ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга яқин эмаслигини таъкидламоқда.

Маълумотларга қараганда, Криштиану Роналду жамоа билан имзолаган шартномаси якунланмагунича Туринда қолишни режалаштирмоқда. Футболчи клуб билан 2022 йилнинг ёзига қадар битим тузган.

Пирло Роналдудан қутилмоқчи. “Ювентус” Криштиануни “Барселона”га таклиф қилди

Роналдунинг ўзи йўқ, лекин изи бор!

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)