Роналдуга ёрдамчи келяпти

“Ювентус” жамоа ҳужумкорлигини ошириш мақсадида аргентиналик ярим ҳимоячи Родриго де Паулни олишга қарор қилди.

“Удинезе” таркибида ишончли ўйин намойиш этаётган 26 ёшли футболчининг трансфер суммаси 35-40 миллион еврони ташкил қилмоқда. Бу ўйинчига туринликлар бош мураббийи Маурицио Сарри жиддий қизиқиб қолган.

Родриго де Пауль жорий мавсумда 34 та ўйинда еттита гол уриб, олти марта голли пас узатди.

0014185876

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)