Роналдудан яна бир тарихий рекорд

Хабарингиз бор кеча УЕФА Чемпионлар лигаси гуруҳ босқич 2-турида "Ювентус" ўз майдонида "Байер"ни қабул қилди ва 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Эътиборлиси, бу туринликлар форварди Криштиану Роналду учун ЕЧЛдаги 102-ғалаба бўлди. 34 ёшли португалиялик футболчи шу тариқа Икер Касильясни (101) ортда қолдирди ва Чемпионлар лигаси учрашувларида энг кўп ғалаба қозонган футболчига айланиб олди.

Бу борада кейинги ўринлар "Барселона" афсоналари - Хави (91 ва Лионель Мессига (80) тегишли.

Эслатиб ўтамиз, Роналду айни дамда ЕЧЛ тарихидаги энг яхши тўпурар ҳам ҳисобланади. Унинг ҳисобида жами 127 та гол мавжуд.