Роналду “Ювентус”дан кетадиган бўляпти. Сабаби эса аниқ!

Хорижий оммавий ахборот воситаларида “Ювентус” ҳужумчиси Криштиану Роналду мавсум якунланиши билан Турин клубини тарк этиши ҳақида хабар тарқата бошлади. Португалиялик ҳужумчининг кетиши ҳақида бундан аввал ҳам бир неча маротаба бонг урилган эди.

Маълумотларга қараганда, 35 ёшли португалиялик тўпурар “Ювентус” Чемпионлар лигасида ғолибликка даъвогарлик қила олмаётганидан норози бўлмоқда. Чунки Роналду “кўҳна қитъа”нинг энг нуфузли турнирида ғолиб чиқиб, олтинчи “Олтин тўп”ни қўлга киритишни ва бу борада азалий рақобатчиси Лионель Месси билан тенглашиб олишни истамоқда.

Шунингдек, Роналду фаолиятини якунлашдан олдин ўз олдига жиддий мақсадларни қўйган бадавлат ва бақувват клубларнинг катта лойиҳасида энг муҳим футболчилардан бири сифатида иштирок этишни режалаштирмоқда.

Қолаверса, сўнгги уч мавсумда “Ювентус”да учта мураббий ўзгаргани ҳам Криштиануга салбий таъсир қилди. Андреа Пирло “Ювентус” ўйинини бир футболчига боғламасдан, жамоавий ўйинни шакллантириш ҳаракатида. Бу Роналдуга ёқмаяпти. Чунки Криштиану аввалги жамоаларида доимо якка етакчи бўлган ва жамоадошлари у юқори натижаларга эришиши учун уни қўллаб-қувватлаб келган. Ҳозир эса, “Ювентус”да вазият бошқача. Бош мураббий Пирлонинг ўзи ҳам Роналдудан асосан муҳим учрашувларда фойдаланишини билдирди ва ҳужум чизиғига Альваро Моратани қўйишни мақсад қилган.  

Бу ҳолат португалиялик юлдузни кетишини тезлаштириш эҳтимоли катта.

Сардор Рашидовни Криштиану Роналду билан нима боғлаб туради?

Бу гал Мессига ҳам, Роналдуга ҳам нон йўқ. Европанинг энг зўр футболчиси ким бўлади?

Месси ва Роналду “тахти”ни ким эгаллаши маълум бўлди

Пирло Роналду ёрдамидан фойдаланмаслигини эълон қилди

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар