Роналду

Италия чемпионати 9-тури доирасида "Ювентус" дебютант клуб "Беневенто" меҳмони бўлиб, 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.

Ушбу баҳсда туринликлар сафида форвард Криштиану Роналду майдонга тушмади. Олдинроқ, жамоа устози Андреа Пирло унга дам олиш имкониятини бериши ҳақида хабар берилган эди.

Шу тариқа, "Ювентус" жорий мавсумда португалиялик футболчи иштирок этмаган учта учрашувда ғалабани расмийлаштира олмади. Бунгача, "кекса синьора" "Кротоне" ва "Верона" билан ҳам дуранг ўйнаган эди.

2020/21 мавсумда Роналду "Ювентус" таркибида 7 та ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол ва битта голли узатма муаллифи бўлди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)