Роналду «Юве»да қачонгача қолиши ва кейин қайси жамоага ўтиши маълум бўлди

36 ёшли Криштиану Роналду ҳали футболчи тарк этиш нияти йўқлигини маълум қилди.

Маълумотларга қараганда, португалиялик юлдуз “Ювентус”да шартномаси якунлангунча тўп тепади. Унинг туринликлар билан келишуви 2022 йилнинг ёзигача амал қилади.

Роналду Италиядаги фаолиятини якунлаб, юртига қайтиб боради ва ўзи катта футболга қадам қўйган “Спортинг” жамоасида ўйнашни режалаштирмоқда.

Роналду “Ювентус”га келгунга қадар “Манчестер Юнайтед” в “Реал” жамоаларида ўйнаган. 2018 йили Туринга кўчиб ўтди. Футбол тарихида расмий учрашувларда энг кўп гол урган ҳужумчининг ягона орзуси яна бир бор Европа Чемпионлар лигасида ғалаба қозониш экани айтилмоқда.

Жорий мавсумда Роналду А Серияда 30 та учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 27 маротаба ишғол қилди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Bek lets play
04/05/2021 15:19
26 йош? Качонгачам хато киласанла

Минбар

Барча блоглар