Роналду январда Туриндан кетиши кутилмоқда. Борар манзили ҳам аниқ

ПСЖ раҳбарияти қишки трансферлар мавсумида “Ювентус” ҳужумчиси Криштиану Роналдуни сотиб олишни режалаштирмоқда.

Аввалроқ,парижликлар “Ювентус”нинг Килиан Мбаппега қизиқишини инобатга олиб, қўшимча компенсация тўлаган ҳолда, франциялик ҳужумчини Роналдуга алмаштирмоқчи эди. Бу рокировка амалга ошмаган тақдирда ҳам, ПСЖ португалиялик тўпурарни ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилади. Чунки ПСЖ хўжайини  Нассер Ал-Хелаифий Роналдунинг мухлиси ҳисобланади ва айнан у 35 ёшли ҳужумчини Парижга олиб келишга бел боғлаган.

ПСЖ раҳбарлари Криштиану Роналду учун 70 миллион евродан воз кечишга тайёр. Футболчининг ўзи ҳам бир неча маротаба ПСЖга ўтиш истаги борлигини билдирган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)