Роналду янги чўққини биринчи забт этди. Месси бу маррага етишни орзу қилади

Криштиану Роналду “Лион”га қарши ўтказилган учрашувда рақиб дарвозасига иккита тўп киритиб, Чемпионлар лигасида урган голлари сонини 130 тага етказиб олди. Шу тариқа, “Ювентус” ҳужумчиси бу маррани забт этган биринчи футболчига айланди.

Чемпионлар лигасининг энг зўр тўпурари номинациясида португалиялик ҳужумчи билан рақобатлашаётган Лионель Месси бу маррага етиши учун бироз тер тўкиши керак бўлади. “Барселона” етакчиси Европанинг энг зўр турнирида 114 та гол урган.

Бу борада кучли учликни фаолиятини анча олдин тугатган Рауль Гонсалес якунлаган. “Реал” ва “Шальке”нинг собиқ ҳужумчиси ҳисобида 71 та гол бор. Фаолиятини давом эттираётган форвардлар орасида эса Карим Бензема 65-голини урди ва яқин йилларда Раулдан ўзиб кетиши мумкин бўлса-да, Роналду ҳамда Мессига ета олмаслиги кундек равшан.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
НАЙДЁТСЯ ВСЁ!
08/08/2020 18:37
Шу Роналдуни ювилмаган кошик вилкаларини бизани футболчилага опкелиб бериш керак.ушалада овкат еб зора гени алмашиб боллари раналдудака боса.булаку пешком юриб утиб кетади машгулотларини кузатсанг трибунала ухшаб коласан киши.дух ё,куч ё,техника ваше ё лекин соччи класслаб ремонт кволишади.корган бегона юртдагила Барселона клубими бу дейди.махалламиззи болларини ютволишигаям аклинг етмайди кечаги уйинчидан кейин.зборнига бердиевни койсанг таркиб ёшаради,миржалолни койсанг тактика узгаради.бакоевни койсанг бойни ёгонларини букиб кояди.абрамовни койсанг бахтли вокеа латареясини уйнаган бн тенг
Jasur Mamataliyev
08/08/2020 12:24
Роналду доим енг кучлилар ўртасида ўзини кўрсатади қандай қўриқлашларидан, қандай химоявий тактика қўллашидан, қандай вазият бўлишидан қатиьй назар у доим дарвозага йўл топади унга қайси жамоа бўлишини фарқи йўқ мана шу малумотлар унинг енг кучли футболчи еканлигидан далолат инкор қилиб бўлмас исбот
Даврон Курбанов
08/08/2020 18:12
To'g'ri aytasiz Ranoldu haqiiqiy mehnatkash,tirishqoq va oxirigacha kurashadigan, muvoffaqiyarsizlikdan xulosa chiqarib yana oldinga qadam tashlaydigan futbolchi
&
Alzo2020
08/08/2020 10:48
Bu natijaga erishish juda qiyin