Роналду яна Бензема билан бирга ўйнайди

Криштиану Роналду таркибни янгилаётган “Ювентус” раҳбариятидан жамоага “Реал” ҳужумчиси Карим Бенземани олиб келишни сўрамоқда.

Португалиялик тўпурарнинг ўзи ҳам Каримни Туринга кўчиб ўтишга таклиф қилди. “Ювентус” раҳбариятига ҳам Роналдунинг таклифи маъқул келди ва франциялик ҳужумчини ёзги трансферлар мавсумида олиб келишга ҳаракат қилади.  Бенземанинг Мадрид клуби билан яна икки йиллик шартномаси бор. Айни пайтда унинг трансфери 32 миллион еврога баҳоланмоқда.

Карим Бензема 2009 йилдан буён “Қироллик клуби” шарафини садоқат билан ҳимоя қилиб келмоқда. У бу вақт мобайнида 19 та совринни қўлга киритди.

Бош мураббий Андреа Пирло янги мавсум олдидан Аркадиуш Милик (“Наполи”), Эдин Жеко (“Рома”), Альваро Мората (“Атлетико”) ва Рауль Хименес (“Вулверхэмптон”) номзодларига ҳам қизиқмоқда.

Агар Бенземанинг трансфери амалга ошса, яна супер ҳужумчилар жуфтлиги бирга ўйнайди. 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)