Роналду Шомуродов жамоасига қарши ўйинга муносабат билдирди

Италия кубогининг 1/8 финалида “Ювентус” ўз майдонида “Женоа” билан куч синашди. Учрашувнинг асосий вақти 2:2 ҳисобида дуранг натижа билан якунланди. Қўшимча вақтда Ҳамза Рафья туринликларга ғалаба келтирган гол муаллифи бўлди.

Учрашувдан сўнг “Ювентус” юлдузи Криштиану Роналду ўз фикрини билдирди.

- Биринчи мақсадимиз амалга ошди, яна юришда давом этамиз!, - деб ёзди Роналду инстаграмдаги саҳифасида.

Энди “Ювентус” чорак финал баҳсида “Сассуоло” ва “Спал” жамоаларининг ўзаро учрашувида ғалаба қозонган жамоа билан куч синашади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар