Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду Испания кубоги доирасида “Леганес”га қарши баҳс олдидан ўтказилган машғулотларда шерикларига бу йил жамоанинг мақсадлари борасида гапирди.

Маrcа нашри тарқатган хабарга кўра, португалиялик футболчи Ла лигада имконият бой бериб бўлинганлигини билади.

Шу боис, у жамоадошларидан қўлларини туширмаслик кераклигини ва қолган турнирларда зафар қучиш учун ҳаракат қилиш лозимлигини айтиб ўтган.

“Бизнинг мақсадимиз – ЕЧЛ ва Испания кубоги. Биз уларда ғолиблик учун курашамиз”, – деб машғулотларда Роналду сўзга чиққан айтилмоқда.

Маълумот учун, “Леганес” – “Реал” ўйини 18 январ куни Тошкент вақти билан 01.30 да старт олади.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98