Роналду “Реал” президенти билан нега учрашди?

“Ювентус” ҳужумчиси Криштиану Роналду “Реал” раҳбари Флорентино Перес билан учрашгани оммавий ахборот воситалари эътиборидан четда қолмади.

Маълумотларга қараганда, улар “Ювентус”нинг Турин шаҳридаги базасида учрашган.

Роналду ва Перес ўзаро учрашув чоғида қайси масалаларни муҳокама қилгани қатъий сир тутилммоқда.

Таъкидлаш жоризки, португалиялик футбол юлдузи Турин суперклубига 2018 йилнинг ёзида 117 миллион евро эвазига “Реал”дан олиб келинган. Аввалроқ, туринликлар сарфланган харажатларнинг бир қисмини қайтариш учун ёзда Роналдуни сотиб юбориши айтилганди. Криштиану бориши мумкин бўлган жамоалар орасида “Реал”нинг ҳам номи зикр этилган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)