Роналду

"Ювентус" форварди Криштиану Роналду Чемпионлар лигаси 1/8 финал босқичида "Реал"га қарши ўйнашни истамаётганини айтди.

“Реал” – ақлбовар қилмас жамоа. Аммо, мен у билан кейинроқ тўқнаш келишни истардим. Финал? Агар бунинг имкони бўлса ҳозирнинг ўзида розилик билдирган бўлардим”, - дейди португалиялик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, 34 ёшли Роналду 9 йил (2009-2018) давомида “Реал” шарафини ҳимоя қилган.

Маълумот учун, ЕЧЛ 1/8 финал босқичига 16 декабрь куни қуръа ташланади ва “Реал” ҳамда “Ювентус” бу босқичда ўзаро тўқнаш келиб қолиш эҳтимолимавжуд.