Роналду мураббий бўладими?

Туриннинг "Ювентус" клуби форварди Криштиану Роналду мураббийлик фаолиятини бошлаши мумкинлиги ҳақидаги саволга жавоб қайтарди.

“Айни дамда бу мени қизиқтирмайди. Бироқ, келажакда мен футболни соғинишим мумкин ва шунда мураббий бўлишни хоҳлаб қоларман. Ҳеч қачон ҳеч қачон дема.

Агар мен мураббий бўлсам, руҳлантирувчи мураббий бўламан. Мураббий ўз иштиёқи ва истеъдодини жамоага бериши керак. Масалан мен дам олишни, дриблинг қилишни, гол уришни яхши кўраман ва буни ўз футболчиларимга ўргатишни хоҳлайман”, - дейди 34 ёшли португалиялик футболчи.