Роналду майдонга қайтолмайди

Коронавирусга чалинган Криштиану Роналду маълум муддат даволанганидан кейин иккинчи маротаба тест топширди. Бу гал ҳам текширувлар футболчи организмида вирус борлигини кўрсатди.

13 октябрдан бери коронавирусга қарши курашаётган Криштиану ҳозирча ўзини яхши ҳис қилмоқда. У якка тартибда шуғулланиб, спорт формасини ушлаб туришга ҳаракат қилмоқда.

Роналду вирусни Португалия терма жамоаси йиғинида юқтириб олган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)