Роналду кечаги эл-класико пайтида

"Реал" Мадрид клуби форварди Винисиус Жуниор нега "Барселона" дарвозасига урган голини Криштиану Роналду услубида нишонлаганини айтди.

Бразилиялик футболчининг сўзларига кўра эл-класикога ташриф буюрган Роналду танаффус пайтида “қироллик клуби” кийиниш хонасига кирган ва футболчиларни руҳлантирган.

Маълумот учун, Роналду 2009-2018 йилларда “Реал” сафида тўп сурган ва 438 та ўйинда 450 та гол урган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)