Роналду карантин қоидаларини бузди (фото)

"Ювентус" клуби форварди Криштиану Роналду Португалияда карантин қоидаларини бузди.

Sportfinding нашрининг ёзишича, журналистлар 35 ёшли португалиялик футболчини Фуншалу шаҳрида севгилиси Жоржина Родригес ҳамда 2 нафар фарзанди билан кўчада сайр қилиб юрган пайтида кўриб қолишган.

роналдууу

Маълумот учун, Португалия ҳукумати коронавирус пандемияси тарқалиши туфайли 18 март санасидан бошлаб мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)