Роналду жароҳат олди. У мавсумнинг илк учрашувини ўтказиб юбориши мумкин
Ads

Туриннинг "Ювентус" клуби форварди Криштиану Роналду жароҳат олиб сафдан чиқди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра 34 ёшли португалиялик футболчи чап оёқ сон мушакларида оғриқ ҳис қила бошлаган. Шу боис у яқин кунларда якка тартибда шуғулланади. Ҳозирча унинг 24 август куни бўлиб ўтадиган А Серия 1-туридан ўрин олган “Парма”га қарши ўйинда иштирок этиш ёки этмаслиги маълум эмас.

Маълумот учун, Роналду ўтган мавсум “Ювентус” сафида 43та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 28та гол ҳамда 10та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.