Роналду жаҳон рекорди борасида: Барча рекордлар ўрнатилиши керак

Португалия терма жамоаси форварди Криштиану Роналду терма жамоадаги голлар сони бўйича жаҳон рекордини ўрнатиши борасида гапириб ўтди.

Ҳозирги вақтда, Эрон терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Али Даеи (109та гол) жаҳон рекордини қайд этиб турибди, Роналдунинг голлари сони эса 99 тани ташкил этади ва рекорд учун яна 10 та гол уриши керак.

"Барча рекордлар ўрнатилиши керак ва бу рекордларни мен ўрнатаман," - деди Роналду.